Хазрати Хадича
Описание
Аллох таборак ва таоло бандаларига янада осон булмоги учун инсонларнинг орасидан чиккан энг севимли кули ва расули Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг хаёт йулларини сизу биз учун ибрат мактаби килиб куйди. бешик Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг оилавий шоиста хаётлари, у кишининг завжаи мухтарамалари билан булган муносабатлари умматлари учун намуна булиб хизмат килади. Аллохнинг Каломи ва Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларига эргашган кишининг икки дунёси хам обод булади.Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг илк уйланган аёли Хадича розияллоху анхо онамизнинг яхшиликлари, феъл-атворлари хакида анча гапирмайлик, оз булиб колаверади. Ул мухтараманинг хулкеларини урганганимиз сари динимиз ва турмушимиздаги баъзи масалаларга хам уз-узидан ечим топиб бораверамиз. Чунки пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам якинларининг хулклари динда айтилган хайрли хулк сифатларига мутаносибдир.Хадича розияллоху анхо онамизнинг тутум ва хулхари Аллох таоло ва пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хохлаганлари каби эди.Ушбу рисола Пайгамбаримизнинг аёллари, у зотга илк иймон келтирган зоти шарифа, барча муминларнинг онаси - Хадича розияллоху анхо хаётига багишланган. Унда Хадича онамизнинг болаликлари, оилалари, Пайгамбаримизга кандай турмушга чикканлари, Ислом дини йулида чеккан машаккатлари хикоя килинган.Асар Ислом дини тарихи билан кизикувчи китобхонлар оммасига мулжалланган.